Ўзбекистонда 2 минг мактаб ярмаркалари ташкил этилди

Дата: 17:14, 16-08-2016.

Тошкент. 16 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги томонидан янги ўқув йили олдидан бозорлар, йирик савдо мажмуаларида 2 минг мактаб ярмаркалари ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Муассасадан маълум қилишларича, бундан ташқари мамлакатнинг олис жойларида яшовчи болаларни мактабга тайёрлаш мақсадида кўчма автолавкалар ташкил қилинган.

Ҳар бир мактаб ярмаркасида 26 турдаги товарлар, жумладан, ручка, дафтарлар, чизғичлар ва бошқа маҳсулотлар сотувга чиқарилган бўлиб, уларнинг асосий қисми Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган.

Айни пайтда дафтарлар, кундалик ва албомларнинг муқовалари миллий услубда безалган.

Ярмаркаларда мактаб формаси ҳам албатта сотилмоқда. Талабларга кўра, улар табиий матолардан тикилган бўлиб, санитария ва гигиена талабларига жавоб бериши зарур.

Мактаб товарларнинг кўп турлари Матбуот ва ахборот агентлиги, “Ўзбекенгилсаноат” АК, “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси, “Шарқ” матбаа компанияси корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: