Ўзбекистонда $20 мингдан ортиқ маблағга экспорт шартномасини мажбурий рўйхатдан ўтказиш тугатилди
Тошкент. 14 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда $20 мингдан ортиқ маблағга экспорт шартномасини мажбурий рўйхатдан ўтказиш бекор қилинди, дея хабар беради Ўзбекистон телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Адлия вазирлигининг маълумотларига кўра, ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди (2019 йил 13 мартдаги 216-сонли қарор).
Мавжуд қонунчиликка мувофиқ мева-сабзавот, узум, қовун ва дуккакли экинларни, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни $20 мингдан ортиқроқ миқдорда экспорт қилишда экспорт шартномасини тузиш зарур эди.
“Ўзгартиришларга кўра, ушбу чеклов бекор қилинди. Яъни ушбу тоифадаги маҳсулотни экспорт қилувчиларига экспорт-импорт шартномасини имзоламасдан, мева-сабзавотларни экспорт қилиш ҳуқуқи берилган”, - дейилади Адлия вазирлигининг матбуот хизмати хабарида.
Сурат манбаи: uralcci.com


