Ўзбекистонда 20 “жиҳодчилар” гуруҳи аъзоларига ҳукм ўқилди

Дата: 20:45, 03-03-2014.

Тошкент. 3 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ноқонуний “жиҳодчилар” гуруҳининг 20 аъзоси 3 йилдан 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги Бош прокуратура вакили хабарига асосланган ҳолда.
“Тергов тадбирлари доирасида экстремистик гуруҳни Тошкент вилоятида яшовчи Тулкин Неъматов ташкил қилганлиги аниқланди. У 1994 йилда “Жиҳод” ҳаракати раҳбарининг ўғли Абдували Мирзаев билан алоқа ўрнатган”, деб хабар берди Бош прокуратура вакили.
Аниқланишича, унинг бошчилигидаги ноқонуний йиғилишлар махсус ижарага олинган хонадонда ўтказилган, ушбу жойдан катта миқдордаги экстремистик материаллар топилиб, олиб қўйилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: