Ўзбекистонда 200 дорихоналар лицензиядан маҳрум қилинди
Тошкент. 28 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 200 дорихоналар лицензиядан маҳрум қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
centralasian.org сайтининг хабар беришича, улар Шавкат Мирзиеёвнинг 2016 йил 31 октябрдаги “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори белгиланган 227 импорт дори ва тиббий буюмлар сотувини йўлга қўя олмадилар.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Назорат инспекцияси маълумотига кўра яна 700 дорихоналарни лицензиядан маҳрум қилиш ҳақида сўров судга йўлланган. “Суд қарорига кўра, 200 атрофида дорихоналар лицензиядан маҳрум қилинди. Улар уч йил давомида соҳага қайта олмайдилар. Бундан ташқари, 255 дорихона нарх-наволарни оширгани сабабли фаолияти 10 кун муддатга тўхтатиб қўйилган. Ҳозирда яна 615 дорихона ишини 27 мартгача тўхтатиш ва ишини судга ошириш ҳақида қарор бор”, - деди у.
Манбаларга кўра, Тошкент ва пойтахт вилоятида дорихоналар бирин кетин ёпилмоқда. Паст нархда сотилиши зарур бўлган дориларнинг кўпчилиги эндиликда дориларнинг “қора бозори”да сотилмоқда.
53 ёшли тошкентлик аёл Мавжуда-опанинг сўзларига кўра, “қора бозор” сотувчилари ўз машиналарини дорихоналарнинг ёнига қўйишмоқда ва киши бирон дорини топа олмаса уни автомобил багажидан олиб чиқмоқда.
“Дори-Дармон” фармацевтика компанияси раҳбарларидан бири дорилар “қора бозори” мавжудлигини тан олди ва Бош прокуратура бўлими уни ташкил қилган кишиларни қидираётганини маълум қилди.


