Ўзбекистонда 2014-ўқув йилида олий ўқув юртига киришда битта ўринга 8 абитуриент талабгорлик қилмоқда

Дата: 18:13, 15-07-2014.

Тошкент. 15 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 2014-ўқув йилида олий ўқув юртига киришда битта ўринга 8 абитуриент талабгорлик қилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўқишга киришни истаган абитуриентлар сони йилдан йилга ошмоқда. Агар 2012 йилда 430 минг киши ОЎЮга ариза топширган бўлса, 2013-йилда уларнинг сони 480 мингга етди, жорий йилда эса Давлат тест маркази баҳоларига кўра ОЎЮга киришни истаган ёшларлардан 500 минг ариза олиниши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, жорий йилда Ўзбекистон олий ўқув юртларига кириш квоталари бакалавриат учун 58 минг, магистратурага еса 5 минг қилиб белгиланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: