Ўзбекистонда 2014 йил якунлари бўйича энг яхши банк аниқланди

Дата: 13:01, 09-02-2015.

Тошкент. 9 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 2014 йилда банклар орасида аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича конкурс якунлари сарҳисоб қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Конкурсда республиканинг 26 тижорат банки, уларнинг 846 филиаллари, шунингдек, 4200 мини-банк ва махсус кассалар қатнашди. “Асака” давлат-акционерлик тижорат банки 2014 йил якунларига кўра аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича энг яхши банк деб топилди”, – деб таъкидлашди Марказий банк матбуот хизматида.

Маълумот ўрнида, бугун Ўзбекистон тижорат банклари томонидан аҳолига миллий ва хорижий валютада 250 ошиқ турдаги омонатлар таклиф этилмоқда. 2014 йил якунларига кўра, аҳолининг тижорат банкларидаги омонатлари миқдори 2013 йилдагига қараганда 30,8% ўсган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: