Ўзбекистонда 2015 йилнинг биринчи икки ойида маиший газ чиқишидан 31 киши ҳаётдан кўз юмди
Тошкент. 23 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 2015 йилнинг биринчи икки ойида маиший газ чиқишидан 31 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақида “Ўзтрансгаз” акционерлик компанияси вакиллари маиший газдан турмушда фойдаланишда хавфсизлик масалаларига бағишланган семинарда маълум қилдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўтган йили Ўзбекистонда маиший газ чиқиши билан боғлиқ 37 ҳолат рўйхатга олинган эди. Натижада 55 киши оламдан ўтган, 83 киши эса турли даражадаги жароҳатлар олган. Айни пайтда жорий йилнинг фақат икки ойида 19 ана шундай ҳодиса қийд этилди ва уларда 31 киши ҳаётдан кўз юмди, 23 киши жароҳатланди”, – деб таъкидлашди “Ўзтрансгаз” АК матбуот хизматида.