Ўзбекистонда 2015 йилнинг иккинчи ярмида аммиак ишлаб чиқариш бўйича кимё мажмуининг қурилиши бошланади

Дата: 15:56, 24-07-2015.

Тошкент. 24 июл. ЎзТАГ – Япониянинг Mitsubishi Heavy Industries, Ltd. ва Mitsubishi Corporation консорциуми “Навоиазот” АЖ билан Ўзбекистон марказий қисмидаги Навоий виоятида кимё мажмуининг қуриш бўйича шартнома имзолади, деб хабар қилди “Ўзкимёсаноат” давлат-акционерлик компанияси матбуот хизмати.

“Шартнома мажмуани тўлиқ тугаллаш (лойиҳалаштириш, ускуна сотиб олиш, қуриш ва фойдаланишга топшириш) шартларида имзоланди”, - дейилади жума куни тарқатилган хабарда.

Мажмуа қурилиши 2015 йилнинг иккинчи ярмида бошланиб, 3 йил ичида қурилади. Шартнома қиймати очиқланмаяпти. Март ойида консорциум бошланғич қиймати $800 млн бўлган мажмуа қурилиши бўйича тендерни ютиб олган эди.

Шартнома келишувларига мувофиқ, консорциум 660 минг тонна аммиак ва 577,5 минг тонна карбамид ишлаб чиқариш қувватига эга мажмуани қуриб, дунёнинг етакчи лицензиялар технологияларни жорий этади. Жумладан, аммиак бўйича - Даниянинг  «Haldor Topsоe» ва карбамидни синтез қилиш ва доналаштириш бўйича  Италиянинг «Saipem» ҳамда Голландиянинг «Uhde Fertilizer Technology» ускуна-жиҳозлар жалб этилади. Ўзбекистоннинг бу йилги инвестицион дастурига мувофиқ, 2017 йил охирига қадар “Навоиазот” АЖ асосида қиймати $961,74 млнлик шунга ўхшаш аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш мажмуи қуриш ҳам режалаштирилган.

Лойиҳани молиялаштириш Ўзбекистон тараққиёт ва тикланиш жамғармасининг $320 млн кредити ва корхонанинг  ўз маблағлари ҳамда маҳаллий ва хорижий банклар кредитлари ҳисобига амалга оширилади.

“Навоиазот” – Ўзбекистондаги энг йирик кимё корхонаси бўлиб, 1964 йилда ишга туширилган. Завод азотли ўғитлар, нитрон тола, шунингдек, органик синтез асосида интеграл маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: