Ўзбекистонда 2016 йил январи бошига қадар интернет билан боғлиқ муаммолар сақланиб қолади

Дата: 21:28, 02-12-2015.

Тошкент. 2 декабр. ЎзТАГ - Ўзбекистонда 2016 йил январи бошига қадар интернет билан боғлиқ муаммолар сақланиб қолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳурматли абонентлар! “Ўзбектелеком АК томонидан техник ишлар ўтказилиши муносабати билан 2015.12.01дан 2016.01.05гача интернет хизматлар кўрсатиш сифати ёмонлашиши мумкин”, - дейилади TPS интернет-провайдери хабарида.

Профилактика ишлари муносабати билан Интернетга уланиш ёмонлашиши мумкинлиги ҳақида илк марта жорий йил сентябрда хабар қилинган эди. 

Аслида ушбу муаммолар августда бошланган бўлиб, ўшанда фойдаланувчилар тармоқ сифатидан шикоят қила бошлаган эдилар. Хусусан, Skype, Viber иловалари ва бошқа мессенжерлар иши ёмонлашган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: