Ўзбекистонда 2017 йилги Давлат статистика ишлари лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

Дата: 17:40, 08-11-2016.

Тошкент. 8 ноябр. ЎзТАГ – 21 ноябрга қадар Ўзбекистонда 2017 йилги Давлат статистика ишлари лойиҳаси бўйича таклифларни йўллаш мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Лойиҳа Давлат статистика қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жойлаштирилган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, дастур лойиҳасида республика иқтисоий-ижтимоий ривожини характерловчи статистика маълумотларини тақдим этиш муддатлари белгиланган.   

Шунингдек, Дастурда давлат статистика органлари, алоҳида вазирлик ва муассасалар томонидан бажариладиган статистика ишларининг таркиби ҳам белгиланган.

Барча олинган таклифлар кўриб чиқилади ва жорий йилнинг декабрида Давлат статистика ишлари лойиҳасини тасдиқлаш доирасида максимал равишда ҳисобга олинади.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: