Ўзбекистонда 2019 йилда меҳнатга ҳақ тўлашда гендер фарқларини ўрганиш режалаштирилмоқда

Дата: 17:29, 20-12-2018.

Тошкент. 20 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 2019 йилда меҳнатга ҳақ тўлашда гендер фарқларини ўрганиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2019 йилда ХМТ кўмагида меҳнатга ҳақ тўлаш ва умуман, аёллар бандлиги бўйича гендер фарқларини ўрганиш юзасидан тадқиқот ўтказамиз. Ўзбекистонда бундай таҳлил еч қачон ўтказилмаган. Унинг натижалари гендер тенглигини илгари суриш ва хусусан, аёллар бандлигини таъминлаш сиёсатини ишлаб чиқишда ҳисобга олинади”, - деб ёзди ўзининг Facebook-саҳифасида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева.

Бундан ташқари, 2019 йилда кам таъминланган оилалардан чиққан, шунингдек, қамоқдан қайтган аёлларни ишга жойлаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.

“Агар 2018 йилда 10 минг кам даромадли аёллар ишга жойлаштирилган бўлса, 2019 йилда бандлиги биринчи навбатда таъминланадиган 13 минг нафар аёл рўйхатга олинган. Бунинг учун ҳукумат даражасида дастур ишлаб чиқилди ва аниқ иш жойларини яратиш учун маблағлар ажратилди”, - деб ёзади Т. Нарбаева.

“Фурсатдан фойдаланиб, агар сиз аёллар бизнесини ривожлантириш ёки ишга жойлашиш учун ёрдамга муҳтож бўлсангиз, Хотин-қизлар қўмитаси ходимлари мамнунлик билан ёрдам беришади”, - деб хулоса қилди у.

 

Сурат манбаи: https://offshoreview.eu

Янгилик билан ўртоқлашиш: