Ўзбекистонда 2019 йилдан бошлаб ишлаётган пенсионерлар тўлиқ тўловлар оладилар
Тошкент. 10 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 2019 йилдан бошлаб ишлаётган пенсионерлар тўлиқ тўловлар оладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Конституция қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда баён қилди.
“Конституциямизда аҳолининг муҳим ижтимоий ҳуқуқи сифатида кафолатланган пенсия таъминоти келгуси йилларда ҳам энг долзарб масалалардан бири бўлиб қолади. Жумладан, 2019 йилдан бошлаб пенсия тўловининг юқори чегараси энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробаридан 10 баробарига оширилади ва ишлаётган пенсионерларга пенсиялар тўла миқдорда тўланади”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарида.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги вақтда ишлаётган пенсионерларга (баъзи шахслар тоифаларидан ташқари) тўловлар 50% миқдорида амалга оширилади.
Сурат манбаи: https://lenta.ru


