Ўзбекистонда 2019 йилги давлат дастури лойиҳаси муҳокамага чиқарилди

Дата: 16:02, 04-01-2019.

Тошкент. 4 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури лойиҳаси 15 январгача муҳокамага чиқарилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури лойиҳасини янада такомиллаштириш ҳамда фуқаролар билан маслаҳатлашган ҳолда ишлаб чиқиш мақсадида жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилди”, - дейилади “Тараққиёт стратегияси” маркази хабарида.  

Давлат дастури лойиҳаси 249 та банддан иборат бўлиб, Ўзбекистон президентининг 2018 йилнинг 28 декабрь куни Олий Мажлисга тақдим этган мурожаатномасида белгилаб берилган асосий ғоя ва таклифлари ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган асосий вазифаларни ўз ичига олган.

Бундан ташқари, муҳокама кунлари халқаро ва маҳаллий экспертлар иштирокида конференция ва давра суҳбатлари ўтказилади.

Сурат манбаи: https://www.uzdaily.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: