Ўзбекистонда 2020 йилда қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунлари кўчириш тақвими тасдиқланди

Дата: 15:36, 15-11-2019.

Тошкент. 15 ноябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 2020 йилда қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунлари кўчириш тақвими тасдиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2020 йилда 23 март душанба куни қўшимча ишламайдиган кун белгилансин. 2020 йилда қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилсин: 4 январь – шанбадан 2 январь – пайшанбага; 29 август – шанбадан 31 август – душанбага", - дейилади президентнинг "Расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишламайдиган кунларни белгилаш ва 2020 йилда дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида" ги фармонида.

2020 йилда иш ҳафтаси туридан қатъи назар, барча ишчилар учун ишламайдиган кунлар 2 январь пайшанба ва 31 август душанба кунлари ҳисобланади.

Шунингдек, бюджет ташкилотларида ушбу фармоннинг 1-бандига мувофиқ белгиланган қўшимча ишланмайдиган кун ходимларнинг йиллик меҳнат таътилининг давомийлигини бир иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади.

Қайд этилганидек, йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги қисқартиришни ҳисобга олган ҳолда 15 иш кунидан кам бўлмаслиги керак.

Бюджет ташкилоти ҳисобланмаган ташкилотларда ушбу фармоннинг 1-бандига мувофиқ қўшимча дам олиш куни меҳнат таътилига қўшимча бошқа кунлар билан бир қаторда, молиявий имкониятлардан келиб чиқиб, жамоа шартномалари ёки иш берувчилар томонидан касаба уюшмалари қўмиталари билан келишилган ҳолда қабул қилинадиган бошқа маҳаллий ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.

Сурат манбаи: t.me/pravoinf

Янгилик билан ўртоқлашиш: