Ўзбекистонда 2020 йилга қадар футболни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди
Тошкент. 22 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 2020 йилга қадар миллий футболни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон футбол федерацияси вице-президенти Сардор Раҳматуллаевнинг Халқаро пресс-клуб йиғилишидаги баёнотига асосланган ҳолда.
“Янги концепция шу йилнинг сентябр ойида ЎФФнинг ҳисобот-сайлов конференциясида тасдиқланади. Унда федерациянинг янги таркиби ҳам танланади. Хужжат янги тузилма, янги бошқарув таркиби, ПФЛда ўзгаришлар, болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш, барча зарур таркибий масалалар ҳал қилинишини кўзда тутади”, - деб таъкидлади Раҳмутуллаев.
Унинг сўзларига кўра, концепция ҳал қилиши зарур бўлган асосий масалалардан бири – терма учун истеъдодларни тарбиялаш, футболчиларни етиштириш тизимини яратишдан иборат.
“Бугун Ўзбекистон термасининг ўйини масаласи кўтарилмоқда.Ўзбек футболининг даража ва ривожланиш натижаси – бу терманинг ўйинлари. Шу сабабли терма жамоамиз унча яхши ўйнамаяпти, хатолар мавжуд, лекин Россиядаги биринчиликка тўғридан тўғри чиқиш имконияти ҳам мавжуд. Футбол федерацияси тренерлик штаби йўлланмани қўлга киритиш учун барча ишларни қилишоқда. Жавобгарликка келсак, бунинг учун масъулиятни нафақат бош тренер, балки Ўзбекистон футбол федерацияси ҳам зиммасига олади”, - деди Сардор Раҳматуллаев.


