Ўзбекистонда 2020 йилга мўлжалланган байрам ва дам олиш кунлари белгиланди

Дата: 16:07, 26-12-2019.

Тошкент. 26 декабрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 2020 йилга мўлжалланган байрам ва дам олиш кунлари белгиланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2020 йилда 5 кунлик ва 6 кунлик иш ҳафтаси учун иш кунлари, байрам кунлари ва дам олиш кунлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган календарни эълон қилди.

Календар Ўзбекистон президентининг 14 ноябрдаги "Расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва 2020 йилда дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги фармонига асосланади.

Ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ўзбекистонликлар 3 кун кетма-кет дам олишади: 31 декабрь – сешанба (28 декабрдаги дам олиш куни кўчирилган), 1 январь – чоршанба (байрам, ишдан ташқари кун), 2 январь – пайшанба (4 январга кўчирилган дам олиш куни), 28 декабрь ва 4 январь – иш кунлари ҳисобланади.

Ҳафтада 6 кун ишлайдиган ўзбекистонликлар кетма-кет 2 кун дам олишади: 1 январь – чоршанба (байрам, ишдан ташқари кун), 2 январь – пайшанба (4 январга кўчирилган дам олиш куни), 31 декабрь ва 4 январь – иш кунлари ҳисобланади.



Сурат манбаи: mehnat.uz и trend.az

Янгилик билан ўртоқлашиш: