Ўзбекистонда 2020 йилгача Атроф муҳитни мониторинг қилиш дастури тасдиқланди

Дата: 10:39, 30-08-2016.

Тошкент. 30 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати 2016-2020 йилларда Атроф табиий муҳитни мониторинг қилиш дастурини тасдиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) тегишли қарорга асосланган ҳолда.

Хужжатда кейинги 15 йилда мамлакатда атроф муҳитни кузатиш бўйича ягона тизим яратилгани таъкидланган. 390 саноат корхоналари, 68 юза сувлари пунктларида, 87 сув  коллекторларида, 1694 ер ости сувлари скважиналарида, 74 булоқ ва 61 атмосферани кузатиш постларида мониторинг олиб борилмоқда.

Ушбу чоралар натижасида кўрсатилган муддатда атмосферага тушаётган зарарли чиқиндиларнинг умумий оғирлиги 1,5 бараварга қисқарди.

“Шу билан бирга, ифлосланиш даражасини прогнозлаш ва кузатишлар сифатини ошириш зарур, бунинг учун Атроф табиий муҳитни мониторинг қилиш дастури тасдиқланди”, – деб таъкидланади хужжатда.

Янги дастур 14 асосий йўналишга бўлинган. Уларнинг асосида – Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси лабораторияларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ётади.

Дастур билан текширилаётган сув манбалалари, сув йўллари ва ифлосланиш манбаси бўлган йирик корхоналарнинг рўйхатлари ҳам тасдиқланган.

Шунингдек, электрон маълумотлар базаси ҳам яратилиб, бу ерга атроф муҳит мониторнги бўйича бутун республикадан олинаётган маълумотлар йиғилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: