Ўзбекистонда 2020 йилгача коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури тасдиқланди

Дата: 15:03, 29-05-2019.

Тошкент. 29 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 2020 йилгача коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури тасдиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури, коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг янгиланган таркиби тасдиқлансин", - дейилади президентнинг "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида.

Фармонга мувофиқ, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар икки ой муддатда Давлат дастурининг ҳар бир банди бўйича мақсадларга эришишда самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқсин ва идоралараро комиссия билан келишсин.

Қайд этилганидек, давлат дастурининг ҳар бир бандида мақсадларга эришишда самарадорлик кўрсаткичлари ишлаб чиқилади.

Шунингдек, жойларда халқ депутатлари Кенгашлари таркибида коррупцияга қарши курашиш бўйича комиссиялар тузилади, улар жойларда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ишларнинг ҳолатини атрофлича ўрганадилар.

Бундан ташқари, 2019 йил 1 сентабрдан бошлаб коррупцияга қарши курашиш соҳасида ёшларга ҳуқуқий таълим бериш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилади ва жорий этилади. Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларининг ўқув дастурларида коррупцияга қарши мавзуларни янада кучайтиришни таъминлаш топширилди.

Шунингдек, 2019 йил 1 августдан бошлаб эксперимент тариқасида, капитал қурилиш ва олий таълим соҳаларида дастлабки босқичда "коррупциясиз соҳа" лойиҳасини амалга ошириш, лойиҳани 2020 йил 1 апрелдан бошлаб бошқа соҳаларда босқичма-босқич жорий этиш ташкил этилади.

 

Сурат манбаи: kapital.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: