Ўзбекистонда 2020 йилги маданий тадбирлар тақвими эълон қилинди

Дата: 11:31, 30-12-2019.

Тошкент. 30 декабрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 2020 йилги маданий тадбирлар тақвими эълон қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"(...) 2020 йилда маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларининг ягона тақвимини шакллантириш бўйича катта ишлар амалга оширилди. Тақвимда республика ҳудудида ўтказиладиган ички ва халқаро тадбирлар рўйхати, уларнинг турлари, жойлашуви, муддатлари ва ташкилотчилари кўрсатилган", - дея хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг матбуот хизмати хабарида.

Тақвимни тузишдан асосий мақсад – хорижий сайёҳларни жалб қилиш ва "Ўзбекистон" халқаро туризм бозорида кенг тарғиб этишдан иборат.  

Таъкидланганидек, тақвимга халқаро анжуманлар, семинарлар, халқаро ва миллий кўргазма ва ярмаркалар, миллий чолғу концертлари, спорт мусобақалари ва тадбирлари, миллий ҳунармандчилик йўналишлари бўйича тадбирлар, театр-томошалар ва миллий ўйинлар, сайёҳлик объектлари ва маданий мерос объектларидаги тадбирлар ва бошқалар киради.  

Маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларининг ягона тақвими тегишли медиа-контент билан 3 (ўзбек, рус, инглиз) тилда жойлаштирилди.

Сурат манбаи: woman.rambler.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: