Ўзбекистонда 2021 йилга бориб бакалавр ва магистрларни қабул қилиш квотаси 18% кўпайтирилади

Дата: 15:47, 21-04-2017.

Тошкент. 21 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 2021 йилга бориб бакалавр ва магистрларни қабул қилиш квотаси 18% кўпайтирилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.

“Янги қарорнинг энг муҳим ижобий жиҳатларидан бири – бакалавриат ва магистратурага талабалар қабул қилишнинг умумий кўрсаткичларини 2021 йилгача босқичма-босқич равишда 18 фоизгача оширишни назарда тутади. Шу билан бирга ўқув бинолари, талабалар турар-жойлари, ахборот-ресурс марказлари ва бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳисобидан янги ўқув ўринларини ташкил этиш, янги ўқув-лаборатория комплексларини сотиб олиш, аудиторияларни компьютер техникаси билан жиҳозлаш амалга оширилади.

Хусусан, қарорда белгиланган вазифаларнинг самарали ечимини тўлиқ таъминлаш мақсадида олий таълим даражасини сифат жиҳатидан ошириш ва тубдан такомиллаштириш, олий таълим муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва модернизация қилиш, уларни замонавий ўқув-илмий лабораториялари, ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш мақсадида Олий таълим тизимини 2017-2021 йилларга мўлжалланган комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: