Ўзбекистонда 2023 йилга бориб интернет тезлигини 10 баробарга ошириш режалаштирилмоқда

Дата: 15:25, 09-01-2019.

Тошкент. 9 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 2023 йилга бориб интернет тезлигини яна 10 баробарга ошириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу режалар билан ЎзАга берган интервьюсида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров ўртоқлашди.

У Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан телекоммуникация хизматлари тезлиги ва сифатини ошириш, телекоммуникация инфратузилмасини яхшилашга қаратилган 2019-2023 йилларга мўлжалланган Миллий дастур лойиҳаси ишлаб чиқилганини қайд этди. Ҳозирги кунда дастур келишиш жараёнида.

Лойиҳага мувофиқ, Ўзбекистонда 120 минг километрдан ортиқ оптик толали алоқа линиялари қурилиши, 6 мингдан ортиқ мобил алоқа база станциялари қурилиши, кенг полосали тармоқ сиғими 1,5 миллион портга кенгайтириш, маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказлари сиғими кенгайтирилиши ва янгиларининг қурилиши, ташқи интернетга уланиш қобилиятини қўшимча 10 баробар ошириш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил бошида мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев интернетга уланиш тезлигини кескин ошириш, шунингдек, уланиш тезлигини камида 4 бараварга кўпайтириш, 2020 йилга бориб уни МДҲ давлатлари даражасига етказиш ҳақида хабар берган эди.

 

Сурат манбаи: https://themag.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: