Ўзбекистонда “2030 Концепцияси” муҳокама қилинмоқда

Дата: 07:11, 31-05-2014.

Тошкент. 31 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “2030 йилгача бўлган муддатда Ўзбекистон иқтисодиётини таркибий трансформация қилиш концепцияси” лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда. Лойиҳа муҳокамаси Жаҳон банки миссиясининг етакчи мутахассислари иштирокида Иқтисодий тадқиқотлар марказида бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Иқтисодий тадқиқотлар марказидан хабар қилишларича, миссия 28-30 май кунлари Ўзбекистон ҳукумати ва Жаҳон банкининг “2030 концепцияси” номли қўшма лойиҳаси доирасида ишлайди.
Ушбу лойиҳа доирасида ИТМ бирқатор тадқиқотларни ўтказишда таҳлилий кўмак беради. Уларга Марказий Осиёдаги транспорт-коммуникация лойиҳалари ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли иқтисодий манфаатлари, рақобатли муҳитни шакллантириш учун шароитлар яратиш, энергетик ва экологик барқарорлик, ижтимоий сиёсатни ислоҳ қилиш кабилар киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: