Ўзбекистонда 209 ёнғинлар натижасида 4 киши вафот этиб, 5 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди

Дата: 10:24, 19-02-2016.

Тошкент. 19 феврал. ЎзТАГ – 8-14 феврал орасида Ўзбекистонда 209 ёнғин рўйхатга олинди, улар натижасида 4 киши вафот этиб, 5 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасидан хабар қилишларича, ёнғин бўлинмаларининг оператив ҳаракатлари орқали 1 млрд 319 млн сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 986 млн сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.

Мутахассислар ёнғинларнинг асосий сабаблари сифатида кишиларнинг бепарволигини кўрсатмоқдалар.

Хусусан, Жиззах вилояти Жиззах туманида яшовчи фуқаро Т.Суннатовнинг уйида очиқ оловдан фойдаланишда эхтиётсизлик оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 50 кв метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Шунингдек, Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи фуқаро С.Алексееванинг уйида сигарета чекишда эхтиётсизлик оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 50 кв метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жихозлари ёниб зарарланган.

Бундан ташқари, Андижон вилояти Асака туманида яшовчи фуқаро Х.Усмоновнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 40 кв м майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида уй эгаси куйиш тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: