Ўзбекистонда 216 ёнғин натижасида 4 киши жабрланди

Дата: 11:50, 12-02-2016.

Тошкент. 12 феврал. ЎзТАГ –1-7 феврал орасида Ўзбекистонда 216 ёнғин қайд этилди, бунинг оқибатида 4 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасидан маълум қилишларича, ёнғин бўлинмаларининг тезкор ҳаракатлари орқали 1 млрд 421 млн сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 1 млрд 181 млн сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ёнғинлар кўпинча кишиларнинг бепарволиги натижасида юзага келган.

Хусусан, Қашқадарё вилояти Миришкор туманида яшовчи фуқаро Р.Эшматовнинг уйида иситиш печининг дудбурони қизиб кетиши натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 75 кв. м майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаро Қ.Расуловнинг уйида автоматикаси носоз бўлган газ иситиш печини ёқиб назоратсиз қолдирилиши ва газ босими кўтарилиб кетиши оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 70 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида уй эгаси куйиш тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: