Ўзбекистонда 22 сентябрда АКТ Ҳафталиги бошланади

Дата: 13:04, 21-08-2014.

Тошкент. 21 август. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 22-26 сентябр кунлари Ўзбекистонда InfoCom-2014 Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги ўтказилиб, унда дунёнинг 20 мамлакатларидан келган компания ва экспертлар иштирок этадилар, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ҳафталикнинг асосий воқеаларидан бири Дастурчилар форуми ва “BestSoft Uzbekistan 2014” дастурий таъминотлар кўргазмаси бўлиб, ушбу тадбирлар 22 сентябрда Тошкентдаги Ёшлар ижодиёти марказида бўлиб ўтади. Форумда дастурий таъминот ишланмалари мутахассислари йиғиладилар.

Шунингдек, Форум доирасида 40 зиёд компаниялар қатнашиши кутилаётган дастурий маҳсулотлар кўргазмаси ҳам бўлиб ўтади. “Ишланма воситалари”, “Лойиҳаларни амалга ошириш”, “Таълим”, “Ахборот хавфсизлиги”, “Мультимедиа ва дизайн” каби мавзулар форумнинг асосий йўналишлари бўлади.

АКТ Ҳафталиги дастурига АКТ-2014 Саммити, Mit.Uz ёшлар интернет-конкурси, ICTEXPO 2014 ахборот технологиялари кўргазмаси ҳам кирган.

22 сентябрда Ёшлар ижодиёти марказида UZ-2014 Миллий домени Интернет-фестивалига якун ясалади. Жорий йилда 10 тематик ва 2 ихтисослашган номинациялар бўйича ғолиблар аниқланади. Шунингдек, маҳаллий дастурчилар орасида мобил иловалар конкурси ҳам режалаштирилган.

АКТ Ҳафталиги доирасида интернет-провайдинг ва маҳаллий контент яратиш масалаларига бағишланган “доира суҳбати” ва электрон ҳукумат мавзусига доир халқаро семинар ҳам ўтказилади.

Ҳафталик охирида е-спорт бўйича Ўзбекистон чемпионати финали - Uzbekistan Сyber Games 2014 ўйинлари ўтказилади. Ҳафтилик ҳақидаги батафсил маълумотлар тадбир сайтида мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: