Ўзбекистонда 220 риэлторлик компаниялари фаолият юритмоқда

Дата: 17:52, 05-05-2016.

Тошкент. 5 май. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 1 апрел ҳолатига келиб Ўзбекистонда риэлторлик  фаолияти бўйича 246та лицензия берилиб, шундан 220та лицензия амалда, 26тасининг ҳаракати тўхтатилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат рақобат қўмитаси матбуот хизматидан хабар беришларича, риэлторлик фаолиятини лицензиялаш бўйича Эксперт комиссияси томонидан 10та юридик шахснинг материаллари кўриб чиқилди, 5та лицензия берилди.

Ўтган ҳисобот даврида баҳолаш фаолиятини лицензиялаш бўйича Эксперт комиссияси томонидан 16та юридик шахсдан тушган материаллар кўриб чиқилди, 10та лицензия берилди. 221та лицензия берилиб, шундан 192таси амалда, 29та лицензиянинг ҳаракати тўхтатилди (163таси бизнесни баҳолаш, 26таси кўчар мулкни баҳолаш, 3таси кўчмас мулкни баҳолаш бўйича).

Табиий монополиялар Давлат реестрига киритилган табиий монополия субъектлари сони 117тага қисқарди ва 10 маҳсулот турлари бўйича 174тани ташкил этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: