Ўзбекистонда 234 минг фирма номлари заҳирага олинди
Тошкент. 7 июл. ЎзТАГ – 1 июлга келиб Ўзбекистонда 234 минг фирма номлари заҳирага олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Давлат статистика қўмитасидан хабар қилишларича, улар “Фирма номларини захирага қўйишнинг электрон тизими” жорий этилган даврдан бошлаб электрон шаклда заҳирага олинган.
2015 йилнинг январ-июнида 34 мингдан зиёд фирма номлари заҳирага олинди. Эслатиб ўтамизки, фирма номлари “Фирма номи тўғрисида”ги қонун талабларига мос келиши, маълумотлар базасида мавжуд номларга ўхшаш ёки адаштириш даражасида ўхшаш эмаслиги сабабли, белгиланган тартибда захирага олинади.
Мавжуд фирма номлари Давлат статистика қўмитасида мавжуд марказлашган маълумотлар базасида кечаю-кундуз Интернет орқали таъсисчи ёки рўйхатга олувчи ташкилот томонидан электрон ариза орқали заҳирага олинади.
Таъсисчилар рўйхатга олувчи органга ёзма мурожаат этган тақдирда рўйхатга олувчи орган ходимлари бир соат давомида Интернет орқали электрон аризани расмийлаштиришлари зарур. Бунинг учун ҳақ олинмайди.