Ўзбекистонда 23та оилавий меҳмон уйлари ишлай бошлади

Дата: 15:16, 27-09-2018.

Тошкент. 27 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 23та оилавий меҳмон уйлари ишлай бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотига кўра, Вазирлар Маҳкамаси томонидан 7 августда қабул қилинган “Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарор туризм фаолияти субъектларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, минтақаларнинг туристик салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, дам олиш ва туризм учун шарт-шароитларни яхшилаш, шунингдек, туризм хизматлари кўрсатиш соҳасида янги иш ўринларини ташкил этиш ҳамда аҳолининг бандлиги ва фаровонлигини оширишга йўналтирилган.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ушбу ҳужжатнинг моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари орасида тушунтириш ишларини олиб борди.

“Ўтказилган ишлар натижасида 2018 йилнинг 25 сентябр ҳолатига келиб республикада 23та оилавий меҳмон уйлари рўйхатга олинди”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бундай уйлар асосан Қашқадарё, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларида очилган ва натижада 50 зиёд иш жойлари яратилган.

Қарорга мувофиқ, меҳмон уйлари очган якка тадбиркорлар 3 кишигача ишчиларни ёллаши мумкин.

Шунингдек, аҳолининг ўз уйларида меҳмон уйлари очишга бўлган қизиқши ортиб бормоқда. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларига оилавий меҳмон уйлари очиш бўйичп 100 зиёд мурожаатлар келиб тушган. Булар бўйича тегишли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Сурат манбаи: из http://review.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: