Ўзбекистонда 258 кг дан ортиқ гиёҳванд моддалар мусодара қилинди

Дата: 16:30, 27-06-2019.

Тошкент. 27 июнь. ЎзТАГ - 2019 йилнинг беш ойида Ўзбекистонда 258 кг дан ортиқ гиёҳванд моддалар мусодара қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жорий йилнинг 5 ойи давомида гиёҳванд моддалар билан боғлиқ 1474 та жиноят аниқланди. Жумладан, мамлакатимиз ҳудудига гиёҳванд моддаларни ноқонуний олиб кириш бўйича 58 та ҳолат, таркибида гиёҳванд моддалари бўлган ўсимликларни етиштириш бўйича 336 та ҳолат, гиёҳванд моддаларни кўчиришнинг 538 та ҳолати, гиёҳванд моддаларни сақлашнинг 531 та ҳолати кузатилди", - дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси ва ОАВ хабарида.

Ўтган давр мобайнида 258 кг 516 г турли хил гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди. "Улардан 6 кг 485 г - героин, 87 кг 710 г - опий, 12 кг 998 г-гашиш, 105 кг 226 г-марихуана, 34 кг 767 г - мака, 10 кг 578 г – дори препаратлари (таркибида гиёҳванд моддалар бўлган), шунингдек, 751 г - психотроп моддалар", - дейилади хабарда.

 

Сурат манбаи: sk.gov.by

Янгилик билан ўртоқлашиш: