Ўзбекистонда 26 июн Рамазон ҳайити муносабати билан дам олиш куни деб эълон қилинди

Дата: 14:51, 21-06-2017.

Тошкент. 21 июня. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 26 июн Рамазон ҳайити муносабати билан дам олиш куни деб эълон қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

 “Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 26 июн душанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, 2017 йил 26 июн дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин”, - дейилади Ўзбекистон президентининг 20 июндаги қарори матнида.

Шунингдек, республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва бошқа мутасадди идоралар, жамоат ташкилотлари Рамазон ҳайитини жойларда халқимизнинг миллий урф-одатларига мос тарзда, тартибли ва юқори даражада ўтказиш учун зарур тадбирларни амалга ошириш топширилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: