Ўзбекистонда 26 минг тоннадан зиёд пилла ҳосили олинди

Дата: 09:28, 30-06-2015.

Тошкент. 30 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 26 минг тоннадан зиёд пилла ҳосили олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўртача ҳосилдорлик ҳар бир қутидан 57,6 кгни ташкил қилди, аммо мамлакатнинг баъзи туманларида 65-70 кгдан ҳам пилла олинди. Бу соҳада ҳар бир қутидан 92 кгдан ҳосил олган Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги “Ҳидоятов Тоғай Ҳидоятович” фермер хўжалиги рекордчи бўлди”, – деб таъкидлашди Қишлоқ ва сув хўжалиги матбуот хизматида.

Жорий йилда мамлакат пиллакорлари маҳаллий “Ипакчи-1”, “Ипакчи-2”, “Ўзбекистон-5” ва “Ўзбекистон-6” навларига мансуб жами 454,6 минг қути пилла етиштирдилар.

Қўшимча сифатида, бир тонна пилладан 350 кг ипак, 20 минг метр адрас, 13 минг метр атлас, ўнлаб турдаги бошқа маҳсулотлар олинишини айтиб ўтиш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: