Ўзбекистонда 27 мингдан зиёд хусусийлаштириш объектлари рўйхати тузиб чиқилди
Тошкент. 4 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 27 мингдан зиёд хусусийлаштириш объектлари рўйхати тузиб чиқилди, булардан 2 мингтаси ишлатилмаётган объектлардир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ҳозирги пайтда қиймати 1,9 трлн сўмлик 724 манзилли инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилди. Улар 990 ишлатилмаётган объектларда 16,4 минг янги иш жойлари ташкил этишни кўзда тутади.
Ушбу маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси коллегиясининг кенгайтирилган мажлисида эълон қилинди.