Ўзбекистонда 273,6 минг юридик шахслар рўйхатга олинган

Дата: 11:45, 11-03-2015.

Тошкент. 11 март. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 1 январ ҳолатига келиб Ўзбекистонда 273,6 минг юридик шахслар рўйхатга олинган бўлиб, улардан 246,7 минги ёки 90,2% амалда фаолият юритмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон корхона ва ташкилотлари ягона давлат регистридан хабар қилишларича, рўйхатга олинганларнинг 47,4 минги ёки 17,3% саноатга таалуқли. Булардан 42,8 минги (фаолият юритаётганлар умумий сонининг 17,3%) амалга фаолият юритмоқда.

Қурилиш тармоғида 24,4 минг дона (8,9%) юридик шахс рўйхатга олинган, бундан 21,3 минги (8,6%) фаолият юритади. Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги соҳасида 22,6 минг корхона (8,3%) рўйхатга олинган, булардан 19,9 минги амалда (8,1%) ишлайди.

Транспорт ва алоқа соҳасида 11 минг корхона (4%) рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 9,8 минги (4%) фаолият юритади. Бошқа ишлаб чиқариш тармоқларида 22,7 минг ташкилот рўйхатга олинган (8,3%), уларнинг 20 минги (8,1%) фаолият юритади.

Ўзбекистонда савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 76,9 минг корхона рўйхатга олинган (28,1%), булардан 67,2 минги ишлайди (27,2%). Маиший хизмат соҳасида 3,8 минг (1,4%) корхона рўйхатга олинган, булардан 3,4 минги (1,4%) амалда ишлайди.

Соғлиқни-сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва ижтимоий таъминот соҳаларида 11,1 минг (4,1%) муассаса рўйхатга олинган, бундан 10,7 минги (4,3%) ишлайди. Таълим, маданият, фан ва илмий хизат соҳаларида 21,9 минг муассаса рўйхатга олинган (8%) ва уларнинг 21,4 минги ишлайди (8,7%).

Бошқа ишлаб чиқаришга оид бўлмаган соҳаларда 31,8 минг (11,6%) корхона рўйхатга олинган, булардан 30,3 минги (12,3%) амалда ишлайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: