Ўзбекистонда 2757,8 км ҳудудий йўллар ва шаҳар кўчалари таъмирланди

Дата: 17:55, 14-07-2017.

Тошкент. 14 июл. ЎзТАГ – 2017 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 2757,8 км ҳудудий йўллар ва шаҳар кўчалари таъмирланди, бу эса 2016 йилнинг муқобил давридагидан деярли 4 бараварга кўпдир деб хабар қилади Автомобиль йўллари давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Қурувчилар Қорақалпоғистонда 115,2 км, Андижон вилоятида 292,5 км, Бухоро вилоятида 207,3 км, Жиззах вилоятида 183,5 км, Қашқадарё вилоятида 255,6 км йўлларни таъмирлашди.

Ҳисобот даврида Навоий вилоятида 107,4 км, Наманган вилоятида 225 км, Самарқанд вилоятида 208,7 км, Сирдарё вилоятида 115,3 км, Сурхондарё вилоятида 313,2 км, Тошкент вилоятида 144,8 км, Фарғона вилоятида 345,6 км, Хоразм вилоятида 189,4 км ва Тошкент шаҳрида 54,3 км йўл ва кўчаларни таъмир қилишди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: