Ўзбекистонда 281 мингдан зиёд бола соғломлаштириш лагерларида дам олади

Дата: 16:20, 29-05-2014.

Тошкент. 29 май. ЎзТАГ - Ўзбекистонда 281 мингдан зиёд бола соғломлаштириш лагерларида дам олади, деб хабар беради UzDaily.uz.
Болалар 124 стационар (147,622 минг ўқувчи) ва 739 кундузги (134,27 минг бола) лагерларда дам олиб, соғликларини мустаҳкамлайдилар.
“Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида камтаъминланган оилаларга мансуб 30,7 минг бола имтиёзли йўлланмалар билан таъминланади. Касаба уюшмалари тизими санаторийларида 2 минг она болалари билан биргаликда ўз соғлигини мустаҳкамлайди.
Болаларнинг дам олиш ҳудудларида энергетика, коммунал хизматлар, автотранспорт, соғлиқни-сақлаш соҳаси мутахасислари кечаю-кундуз навбатчилик қиладилар. Бу ҳавфсизлик ва тартиб-интизомни таъминлаш, пайдо бўлаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этишга имкон беради, деб ёзади нашр.

Янгилик билан ўртоқлашиш: