Ўзбекистонда 282 ёнғинларда 9 киши ҳалок бўлиб, 6 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди

Дата: 14:03, 23-12-2015.

Тошкент. 23 декабр. ЎзТАГ – Ўтган ҳафта Ўзбекистонда 282 ёнғин рўйхатга олинди, улар натижасида 6 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, 9 киши ҳаётдан кўз юмди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Ёнғин бўлинмаларининг оператив ҳаракатлари натижасида қиймати 863 млн сўдан зиёд қурилиш конструкциялари ва 907 млн сўмлик товар моддий бойликлар сақлаб қолинди”, - дейилади ИИВ хабарида.

Маълумотда кўрсатилишича, ёнғинларга электр симидаги қисқа туташув, ичитиш печи дудбуронининг қатти қизиб кетиши, шунингдек, бахтсиз ҳодиса сабаб бўлган.

$1 = 2794,98 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: