Ўзбекистонда 29 суғуртачидан 25 суғурта мукофотлари йиғишда ижобий натижаларга эришди

Дата: 17:59, 19-05-2016.

Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – 2016 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича Ўзбекистонда 29 суғуртачидан 25 суғурта мукофотлари йиғишда ижобий натижаларга эришди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Молия вазирлигидан маълум қилишларча, суғурта мукофотлари йиғиш бўйича биринчи уч ўринни “Ўзагросуғурта” АЖ (19%), “Ўзбекинвест” МЭИСК (13,5%) ва “Кафолат суғурта компания” АЖ (10,1%) эгаллаб туришибди. Улар биргаликда бозорнинг 43,6% эгаллаганлар.

Тўртинчи ва бешинчи ўринларни эса “AlfaInvest” ЧМЖ СЖ (7,7%) ва “Alskom" АЖ СК (5,5%) эгаллаган.

Суғурта тўловлари йўналишида эса биринчи учликнинг улуши 52,8% ташкил этди. Ушбу рўйхатга “Ўзагросуғурта” АЖ (24,4%), “Кафолат суғурта компания” АЖ (14,8%) ва “O’zbekinvest Hayot” СК (13,5%) кирдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: