Ўзбекистонда 3,4 млн тонна пахта териб олинди

Дата: 11:00, 27-10-2014.

Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда пахта йиғим-терими мавсуми якунланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Дастлабги маълумотларга кўра, 3,4 млн тонна пахта териб олинган. Жорий йилда пахтачиликдан олинадиган ялпи фойда 12% ёки ўтган йилдаги билан солиштирганда 400 млрд. сўмга ошиши кутилмоқда. Олий навдаги пахтани сотишнинг ўзидан фермер хўжаликлари қўшимча 200 млрд. сўм даромад олишлари кўзда тутилмоқда”, – дейилади Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳабарида.

Эслатиб ўтамизки, яқинда бўлиб ўтган Халқаро ўзбек пахта ва текстил ярмаркаси доирасида 580 минг тоннадан ошиқ ўзбек пахта толасини экспорт қилиш ҳақида келишувлар имзоланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: