Ўзбекистонда 3-4 ёшдаги қиз ва ўғил болаларнинг 46% ўз оталари билан ўйнаш имкониятига эга эмас

Дата: 19:31, 19-06-2017.

Тошкент. 19 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 3-4 ёшдаги қиз ва ўғил болаларнинг 46% ўз оталари билан ўйнаш имкониятига эга эмас, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) БМТ Янгиликлар марказига асосланан ҳолда.

“Ўзбекистонда 3-4 ёшдаги қиз ва ўғил болаларнинг 46% ўз оталари билан ўйнаш имкониятига эга эмас”, - дейилади БМТ Болалар фондининг (ЮНИСЕФ) янги маърузасида.

Хабар қилинишича, тадқиқот муаллифлари Беларусияда кичкинтойларнинг 32%и, Украинада – 29%и, Грузияда – 40%и, Қозоғистонда – 49%и ота эътиборидан маҳрумлиги аниқлаганлар.

Жами дунёнинг 74 та давлатида 3-4 ёшдаги болаларнинг тенг ярмидан кўпи, яъни, 40 млндан кўпи, ота эътиборидан мосуводир. Одатда, оталар ўз болалари билан камдан-кам ўйнашади, баъзида эса, кичкинтойларни умуман эътибор беришмайди. Аслида эса, айнан шу ёшда ота ўз фарзандининг ақлий ривожланишида муҳим рол ўйнайди.

Айни пайтда, айнан шу ёшда болалар ҳам она, ҳам ота меҳрига ташна бўладилар, тўғри овқатлантириш ва муҳаббатга, стресс ва зўравонликдан ҳимоя қилинишга муҳтож бўлар экан.

Ҳаётнинг биринчи 1 минг кунлигида бола мияси улкан суръатда ривожланиб, ҳар бир сонияда унда мингга яқин бирикмалар пайдо бўлади. Бу бирикмалар боланинг келажакдаги ҳаётида фикрлаш аппарати имкониятларини таъминлаш учун жавоб беради.

“Юқоридаги рақамлар оталар ўз фарзандлари ҳаётининг илк босқичларида улар ривожланишида ҳамиша ҳам фаол роль ўйнамасликларини кўрсатмоқда”, - дейди ЮНИСЕФ вакили Лоуренс Ченди.

Ченди ота ва боланинг бирга ўйнаши учун мавжуд бўлган барча тўсиқларни енгиб ўтишга ва кичкинтойларга кўпроқ эътибор беришни, уларни яхши кўришни, улар билан ўйнашни, уларга эртак ўқишни, турли ҳикоялар айтиб беришни, улар билан бирга куйлаб, расм чизишга чақирган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: