Ўзбекистонда 3-4 йил ичида барча 5-6-ёшли болаларни мактабгача таълим тизими билан қамраб олиш таъминланади

Дата: 12:13, 20-10-2017.

Тошкент. 20 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 3-4 йил ичида барча 5-6-ёшли болаларни мактабгача таълим тизими билан қамраб олиш таъминланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бир сўз билан айтганда, биз мактабгача таълим соҳасида ҳар жиҳатдан замонавий тизим яратишимиз керак, деди давлатимиз раҳбари. Келгуси 3-4 йилда 5-6 ёшдаги барча болаларни мактабгача таълимга тўлиқ қамраб олишга эришмоғимиз шарт. Бу эртанги кунимизни ҳал қиладиган масала ва биз буни албатта амалга оширамиз”, - деди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 19 октябр куни мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилишда.

Шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш ва навбатга қўйиш бўйича электрон дастурини жорий этиш бўйича топшириқ берилди. “Давлат мактабгача таълим муассасаларининг ахборот-коммуникация технологиялари воситалари билан таъминланганлик ва интернет тармоғига уланганлик ҳолати танқидий ўрганиллади ва уларни босқичма-босқич замонавий компьютер техникаси билан таъминлаш ва интернет тармоғига улаш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: