Ўзбекистонда 3 киши ёнғинлар натижасида турли даражадаги тан жароҳатлари олди

Дата: 14:45, 26-05-2016.

Тошкент. 26 май. ЎзТАГ – Ўтган ҳафта республикада 142 ёнғин рўйхатга олинди. Натижада  3 киши ёнғинлар натижасида турли даражадаги тан жароҳатлари олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Ёнғин бўлинмаларининг тезкор ҳаракатлари билан 579 млн сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 670 млн сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинди.

ИИВ мутахассислари ёнғинларнинг кўпчилиги кишиларнинг бепарволиги сабабли юзага келаётганини қайд этганлар.

Хусусан, Самарқанд вилояти Нарпай туманида яшовчи фуқаро Т.Олимовнинг уйида электр иситиш мосламасидан фойдаланиб, назоратсиз қолдирилиши оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 150 кв метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи У.Рахмоновнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 120 кв. м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ҳамда ховлисида турган “Damas” русумли автомобили ёниб зарарланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: