Ўзбекистонда 3 минг атрофида инглиз тили ўқитувчилари малака текширувидан ўта олмадилар
Тошкент. 20 феврал. ЎзТАГ – 3–12 январ орасида Ўзбекистонда инглиз тили ўқитувчиларининг билим даражаси ва профессионал маҳорати текширувдан ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) мамлакат Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятовнинг журналистлар билан учрашувдаги баёнотига асосланган ҳолда.
Унинг натижалари бўйича 17250 нафар ўқитувчи ёки улар умумий сонининг 89,5% синовдан муваффақиятли ўтган. Қолган 2869 ўқитувчиларга эса малака ошириш курсларидан кейин қайта имтиҳон белгиланган.
“Ҳозирги кунда мамлакатимиздаги умумтаълим мактабларида 389740 нафар ўқитувчи фаолият олиб боради. Улар орасида доимий равишда аттестация ва синовлар ўтказилмоқда. Бундан ташқари, раҳбар ва педагог кадрларнинг малакасини ошириш тизими йўлга қўйилган, замонавий масофадан таълим услублари жорий этилган. Фақат 2016 йилда 93 минг раҳбар ва педагоглар 140 тоифалар бўйича ўз малакаларини оширдилар”, - деб таъкидлади вазир.