Ўзбекистонда 3 млн ҳовлининг ёнғинга ҳавфига тайёргарлиги ҳолати текширилди

Дата: 12:58, 24-12-2014.

Тошкент. 24 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ёнғинга қарши ойлик доирасида 3 млн ҳовли ва 26 минг кўпқаватли уйлар, шунингдек, 47 минг иқтисодий ва ижтимоий соҳа объектларининг ёнғин ҳавфига қанчалик тайёрлиги текширилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Текширишлар чоғида 916 минг қоидабузилиш ҳолатлари аниқланди, 3 минг бино ва иншоотларни эксплуатация қилиш тўхтатилди, шунингдек, 34 минг дона ускунадан фойдаланиш таъқиқланди.

Эслатиб ўтамизки, 20 ноябрдан 20 декабрга қадар Ўзбекистонда ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказилди. Ойлик доирасида ёнғинлар сони ўтган йилнинг муқобил давридагига солиширганда 23,9% камайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: