Ўзбекистонда 30 номдаги ҳавфли маҳсулотлар рўйхати муҳокама қилинмоқда
Тошкент. 28 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонга олиб кирилаётган ва аҳоли ҳаёти ҳамда соғлиги учун ҳавфли бўлган ҳавфли маҳсулотлар рўйхати 30 номни ўз ичига олади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Лойиҳа Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги ҚХТБТ – қонунчилик хужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталига муҳокамага қўйилган. Хужжатга мувофиқ, “Ўзстандарт” агентлигининг Республика синаш ва сертификатлаш марказига рўйхатдаги товарларни синовдан ўтказиш ва уларга мувофиқлик сертификатлари бериш вазифаси юклатилган.
Айни пайтда агентлик ҳавфли салоҳиятга эга бўлган, техник назорат бўйича талабларга мос келмайдиган маҳсулотларнинг бозорда айланишини кузатув тизимини яратиши лозим бўлади.
Шунингдек, агентлик бу каби маҳсулотлар ҳақида маълумот йиғиши ва тизимни ДБҚнинг “Ягона дарча” тизими билан мувофиқлаштириши ҳам лозим бўлади.
Ҳозирда лойиҳага тўлдиришлар қабул қилинмоқда.