Ўзбекистонда 307 килолик чак-чак тайёрланди

Дата: 12:58, 12-05-2015.

Тошкент. 12 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда оғирлиги 307 килограммлик чак-чак тайёрланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Таниқли ўзбек ошпази Баҳриддин Чустийнинг Facebookдаги саҳифасидаги маълумотга кўра, чак-чакни тайёрлашга 1070 дона тухум, 2 қоп ун, 1 қоп шакар, 30 литр асал, 15 кг майонез, 104 литр кунгабоқар ёғи, 10 ош қошиқ ош содаси ва 100 гр уксус кетган.

Газета.уз маълумотларига кўра, ушбу ширинлик Chustiy's Cuisine ресторанининг очилиши ҳамда пойтахтдаги Samarqand Darvoza СКМ очилган кунга бағишлаб тайёрланган. Чак-чак барча шинавандаларга 15-20 минутда тарқатиб юборилган.

Баҳриддин учун бундай катта таомни тайёрлаш тажрибасида биринчи марта. У ширинлик ҳажми унча катта бўлмаганлиги сабабли “Гиннесс рекордлар китоби”га мурожаат қилмаган.

Келажакда у дунёдаги энг катта палов тайёрлаб ушбу натижани “Гиннесс рекордлар китоби”га киритиш ниятида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: