Ўзбекистонда 31 октябрь куни Нақшбандия халқаро сайёҳлик фестивали бошланади

Дата: 17:31, 29-10-2019.

Тошкент. 29 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 31 октябрь куни "Naqshbandi Tourism Festival 2019" халқаро сайёҳлик фестивали бошланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"31 октябрдан 7 ноябргача Ўзбекистонда Нақшбандия иккинчи сайёҳлик фестивали бўлиб ўтади. (...) Фестивалда бутун дунёдан, хусусан, Малайзия, Индонезия, Туркия, Буюк Британия, Янги Зеландия, Хитой, Ҳиндистон, Австралия, АҚШ, Жанубий Африка ва бошқа мамлакатлардан сўфийлик тариқати Нақшбандиянинг 250 дан ортиқ издошлари иштирок этиши кутилмоқда", - дейилади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, фестивал доирасида ёдгорлик мажмуаларига ташриф буюришади. Меҳмонлар Самарқанд ва Термиз шаҳарларидаги архитектура мажмуалари, майдон ва расадхоналарга ҳам борадилар.

 

Сурат манбаи: uzbektourism.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: