Ўзбекистонда 330 зиёд сайтлар ОАВ сифатида фаолият юритмоқда

Дата: 16:46, 04-05-2018.

Тошкент. 4 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 330 зиёд веб-сайтлар ОАВ сифатида рўйхатдан ўтказилган, уларнинг 98% – нодавлат сайтларидир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бугунда Ўзбекистонда 1500 зиёд оммавий ахборот воситалари фаолият кўрсатмоқда. Мавжуд босма даврий нашрларнинг 53%, телерадиоканалларнинг 85%ини нодавлат оммавий ахборот воситалари ташкил этмоқда.

Ушбу маълумотлар Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишлаб таъсис этилган журналистика соҳасидаги “Олтин қалам” ХIII Миллий мукофоти учун халқаро танлов совриндорларини тақдирлашга бағишланган маросимда очиқланди.

Эслатиб ўтамизки, “Олтин қалам” танлови бу йил ўн учинчи маротаба ўтказилди. Ўтган йиллар давомида 6 мингдан ортиқ журналистнинг 90 мингга яқин ижодий иши кўриб чиқилди. 260 нафар киши танлов ғолибига айланди. Ғолибларни тақдирлаш учун жами 1,57 млрд сўм миқдорида пул мукофотлари ажратилди.

Шунингдек, БМТ, ЮНЕСКО, Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Жаҳон банки, ЮНЭЙДС, ЮСАИД, Словениянинг “Минтақавий мулоқот” халқаро ташкилоти ва бошқалар томонидан таъсис этилган мукофотлар билан тақдирланди.

$1=8068,20 сўм

Сурат манбаи: http://brand.uz/uslugi/web-development/adaptivnye-sajty

Янгилик билан ўртоқлашиш: