Ўзбекистонда 35 ортиқ янги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди

Дата: 19:34, 27-07-2016.

Тошкент. 27 июл. ЎзТАГ - 2016 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 35 ортиқ янги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналарда 35 дан ортиқ турдаги янги саноат маҳсулотлари, жумладан, нефт-газ-кимё ускуналари, электропечлар, электр тўплайдиган сув иситгичлар, спорт тренажёрлари, болалар велосипеди ва самокатлари, автомобиллар спидометри ва бошқа тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди”, - дейилади Иқтисодиёт вазирлиги ва Статистика қўмитаси томонидан тайёрланган “2016 йилнинг I ярмида Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши тўғрисида”ги ҳисоботида. Ушбу ҳисобот ТИВ сайтида жойлаштирилган.

Умуман, жорий йил бошидан буён 2015-2019-йиллар учун тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури асосида қиймати 2,3 триллион сўмдан зиёд маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилди ва 2015-йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 1,5 баробар, импорт ўрнини босиш самарадорлиги $795 млнни ташкил қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: