Ўзбекистонда 37 та тажриба микрогидроэлектростанциялар қурилади
Тошкент. 27 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати 2019 йил охирига қадар 37 та тажриба микрогидроэлектростанцияларини қуриш ҳақида қарор қабул қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“МикроГЭСлар Жиззах, Наманган, Сирдарё ва Хоразм вилоятлариинг табиий ва сунъий сув оқимларида барпо қилинади. Шартномалар фақат тўғридан-тўғри музокаралар орқали ишлаб чиқарувчилар ва халқаро тан олинган ускуналар етказиб берувчилар билан тузилади”, - деб таъкидланади ҳукумат қарори матнида.
Синов лойиҳаларини молиялаштириш “Ўзбекгидроэнерго”нинг ўз маблағлари, хусусий инвесторларни инвестициялари, тижорат банклари кредитлари, шу жумладан, чет эл тижорат банклари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳукумат келажакда лойиҳалар харажатларини камайтириш мақсадида “Ўзбекгидроэнерго”га микрогидроэлектростанция иншоотларини қуриш ва фойдаланиш учун зарур бутловчи буюмларни “Сувсаноатмаш” заводи базасида маҳаллийлаштириш бўйича таклифлар тайёрлашга топширди.
Қуриладиган барча ГЭСларнинг умумий қуввати 6,1 минг кВтни ташкил қилади, қиймати эса $8,5 млндан ошади.


