Ўзбекистонда 4,2 балллик зилзила бўлиб ўтди

Дата: 11:22, 09-08-2016.

Тошкент. 9 август. ЎзТАГ – 8 август соат 16.50да Ўзбекистонда 4,2 балллик зилзила бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Зилзила ўчоғи Ўзбекистон ҳудудида, Тошкентдан 207 кмда, жанубий-ғарбий йўналишда, Жиззахдан 22 км масофада бўлган. Ҳодиса ўчоғида зилзила кучи 4,2 баллни ташкил этди. Вайронагарчиликлар ва жарбланганлар ҳақида маълумотлар йўқ”, - деб таъкидлашди ФВВ.

Таъкидланишича, ер ости силкинишларининг кучи Жиззахда 3 баллни ташкил қилган. Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида сейсмофаоллик сезилмади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: